Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига жўнаб кетди.
Ташрифдан асосий мақсад – ислоҳотларнинг маҳаллабай тизимда йўлга қўйилганини, одамлар ҳаётидаги ифодасини кўриш, навбатдаги режаларни белгилаш.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, вилоят фаоллари, ёшлар билан учрашувлар ўтказиш мўлжалланган.