COVID-19 эпидемияси биринчи бўлиб қайси мамлакатда ниҳоясига етади?

Швеция коронавирус пандемияси тугаши учун зарур ҳисобланган 60-70 фоизлик иммунли қатламга эга биринчи мамлакат бўлиши мумкин, дейди врач-иммунолог, хавфли инфекциялар бўйича мутахассис Владислав Жемчугов РИА новостига берган интервьюсида.
«Ҳамма ўзига намуна қилиб кўрсатаётган Швецияда манзара ўзига хос: вирус эркинликка қўйиб юборилган. Умуман олганда, тезроқ иммун қатламига эга бўлиш учун бу яхши албатта. Чунки эпидемиянинг ўзи тўхтайди. Улар эпидемияни тўхтатиб ўтирмади, ўзларининг тиббиётига ишонган ҳолда вирус тарқалишини ўз ҳолига қўйиб берди. Улар аппаратлар ҳам, қайта жонлантириш хоналари ҳам, кислород, дори-дармонлар ҳам етарли эканига ишонди», – деди Жемчугов.
Ҳозир Швецияда ҳақиқатан ҳам вирус юқтирганлар кўп, бироқ вафот этганлар оз.
«Менинг фикримча, Швеция 60-70 фоизлик иммун қатламига эга бўлган биринчи мамлакат бўлади, ҳеч ким касал бўлмай қўяди, чунки ҳамма хасталаниб бўлган бўлади», – дея таъкидлади Жемчугов.
60-70 фоизлик кўрсаткич пандемия томом бўлиш учун зарур бўлган кўрсаткичдир, дейди у.

 

ЎзА

  02.11.2020, 16:03  |    70 марта кўрилди