Ушбу масжид маъмурий биносининг биринчи қаватида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистондаги вакиллиги идораси жойлашган бўлиб, унинг барча хоналари қайта таъмирдан чиқарилди.
Иккинчи қавватида ахборот-ресурс маркази, 2 кутубхона ташкил этилди. Иссиқ пол қурилди, эшиклари янгисига алмаштирилди. Намоз ўқийдиган маскан реконструкция қилиниб, гумбаз қайта ишланди. Масжид ёнидан минора, ҳовуз, новвойхона, автомобиллар учун тўхташ жойи ва бошқа қулайликлар бунёд этилди. Манзарали дарахт ва гуллар экилди.
Шунингдек, масжид ёнида 128 ўринли имом-хатиблар малакасини ошириш ўқув маркази ташкил этилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланди.
Аъло Абдуллаев (сурат), ЎзА