Нукусда "Ёш китобхон" кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан ўтказилган танловда 30 нафар йигит-қиз иштирок этди.

1 (1).jpg

– Ёш авлоднинг китобга қизиқишини ошириш, уларда мутолаа маданиятини юксалтириш мақсадида ташкил этилган танловнинг шаҳар ва туман босқичларида 14-19 ва 20-30 ёшгача бўлган икки гуруҳда 7 мингдан зиёд иштирокчи қатнашди, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши бош мутахассиси Минажатдин Мамбетов. – Ёш китобхонлар миллий ва жаҳон адабиёти дурдоналарини яхши билишини намойиш этди.

14-19 ёшлилар ўртасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети талабаси Бибихатиша Жўлдасбоева, 20-30 ёшлилар ўртасида ушбу университетнинг яна бир талабаси Гавҳар Зийнатдинова ғолиб бўлди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

 

Аминбой Ортиқбоев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА