Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойиши ижросига бағишланган навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари А.Икромов, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари И.Мирзаалиев ва бошқалар давлатимиз раҳбари фармойиши билан тасдиқланган дастурда белгиланган тадбирларни амалга ошириш тартиби ҳақида сўз юритди, ушбу масала юзасидан масъул шахсларга тегишли топшириқлар берилди.

Ватан ҳимоячилари куни анъанавий тарзда юксак савияда нишонланиши муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

 

Аблай Камолов, ЎзА