Нукусда ташҳислаш, тақсимлаш ва даволаш маркази иш бошлади

Нукус олимпия ва миллий спорт мактабида коронавирус инфекциясини юқтириб олишда гумон қилинган беморларни даволаш мақсадида ташкил қилинган марказ 390 нафар беморни қабул қилиш имкониятига эга.

Марказда барча шароит яратилган. Тиббий асбоблар ва дори-дармонлар билан тўла таъминланган даволаш марказига тажрибали шифокор ва ҳамширалар жалб этилган.
photo_2020-08-17_20-53-39.jpg
photo_2020-08-17_20-53-35.jpg
photo_2020-08-17_20-53-43.jpg

Марказнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида объект қошидан қўшимча равишда Оператив штаб ташкил этилган. Штаб томонидан марказга беморларни қабул қилиш ва уларни даволаш жараёни видеоназорат орқали доимий кузатиб борилади. Шунингдек, ушбу штаб орқали Тошкент шаҳри марказий штаби билан бевосита видеоконференция усулида алоқага чиқиш, яъни тиббий маслаҳатлар олиш имконияти яратилган.

Марказ беморларни қабул қилишни бошлади.

 

Е.Қаноатов, ЎзА