UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов дивизионнинг муваққат чемпиони Жастин Гетжи билан сентябрь ойида жанг қиладиган бўлди.
Маълумотларга қараганда чемпионлик камари учун бўладиган беллашув 19 сентябрь куни АҚШнинг Невада штатидаги “UFC Apex” аренасида ташкил этилади.
31 ёшли Ҳабиб Нурмагомедов ММА жангларида 2008 йилдан буён қатнашиб келмоқда. Одатда уни беллашувларга отаси Абдулманап Нурмагомедов ҳам тайёрларди. Лекин яқинда тажрибали мураббий вафот этди. Ҳабиб фаолияти давомида 28 та учрашувнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган.
Жастин Гетжи эса жорий йилнинг май ойида Тони Фергюсонни енгиб, мутлақ чемпионлик камари соҳибига айланди ва Ҳабиб билан куч синашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Америкалик жангчи ММАда 22 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган.
ЎзА