ТАЙИНЛОВ: Камолиддин Ўринбоев Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори бўлди

Ўзбекистон Давлат консерваторияси ректори лавозимига Ўринбаев Камолиддин Турдимуратович номзоди тасдиқланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

У 1985 йилда туғилган, 2007 йилда Ўзбекистон Давлат консерваториясини, 2009 йилда мазкур консерваториянинг магистратурасини, 2014 йилда П.И.Чайковский номидаги Москва давлат консерваториясини тамомлаган.Мутахассислиги оркестр созандаси (ғижжак), Опера симфоник оркестри дирижёри, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони билан мукофотланган.

Шу кунга қадар Ёшлар симфоник оркестри дирижёри лавозимида ишлаган.

Фаолияти мобайнида Италия, Франция, ва Россия каби давлатларда ўз соҳаси бўйича тажриба орттирган.

 

ЎзА