Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто билан учрашди.

Томонлар кўп қиррали стратегик шериклик кун тартиби бойиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Мулоқот давомида икки ва кўп томонлама ҳамкорлик, қатор соҳалардаги алоқаларни янада фаоллаштириш йўллари муҳокама қилинди.

Қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро англашув меморандуми имзоланди, вазирликлар ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури қабул қилинди.

ЎзА