БМТ Бош ассамблеяси 25 майни Жаҳон футбол куни деб эълон қилиниши тўғрисида резолюция қабул қилди, деб хабар беради, «Новости» ахборот агентлиги Бош ассамблея раисининг матбуот хизматига таяниб.
Хабарда айтилишича, “2024 йил тарихда илк марта барча минтақалар вакиллари иштирокида халқаро турнир ўтказилганига 100 йил тўлиши муносабати билан БМТ Бош ассамблеяси 25 май кунини Жаҳон футбол куни деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилади”. Мазкур турнир Парижда 1924 йилда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинлари доирасида ўтказилган эди.
Ҳужжатда футболнинг жаҳон миқёсидаги кенг қамрови, унинг турли соҳалар, жумладан савдо, тинчлик ва дипломатияга таъсири, шунингдек, спортнинг ҳамкорлик майдони сифатидаги аҳамияти қайд этилади.
Илгари 10 декабрь норасмий Футбол куни ҳисобланар эди.
Азиза Алимова тайёрлади, ЎзА