Жанубий Кореяда коронавирусни даволашда қайси дори маъқул кўрилмоқда?

Жанубий Корея озиқ-овқат ва дори-дармонлар хавфсизлиги вазирлиги вирусга қарши «Ремдесивир» дорисини харид қилишга рухсат берди. Ушбу дори коронавирусга қарши курашда яхши самара бериши мумкинлиги айтилмоқда.
Вирусга қарши дори ҳисобланган «Ремдесивир» препарати 2020 йил 1 майда АҚШда COVID-19ни даволаш учун тезкор суръатда тасдиқланган эди. Бир вақтлар у Эбола безгагини даволаш учун ишлаб чиқарилган, бироқ ўшанда ушбу дори ўзининг самарадорлигини исботлай олмади. Кейинроқ, бу препарат SARS ва MERS инфекциясига қарши яхши самара берди.
Мазкур препаратни АҚШнинг Gilead Sciences биофармацевтика компанияси ишлаб чиқаради.
Дорининг клиник синови ҳозирда халқаро олимлар гуруҳи томонидан COVID-19нинг оғир формаси билан оғриган беморларда олиб борилмоқда.

 

ЎзА