Элликқалъа туманида жами 613 гектар майдонда мевали боғ ҳамда 335 гектар майдонда токзор мавжуд бўлиб, бугунги кунда мевали боғларда шакл бериш, боғ қатор орасини хайдаш, маҳаллий ўғит чиқариш хамда суғориш ишлари, токзорларда токларни кесиш ва кўмиш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йил куз ойларида 19 гектар майдонда самарасиз ҳамда яроқсиз боғлар 99 гектар майдонда узумзорни бузиб, ўрнида янгидан интенсив боғлар барпо қилиш, 25 гектар майдонда интенсив мевали боғ ҳамда 179 гектар майдонда янгидан узумзорлар барпо қилиш режалаштирилган. Бу бўйича Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ходимлари томонидан Далолатномалар тузилиб яроқсиз боғ ҳамда токзорларни бузиш ишлари бошлаб юборилди.
Албатта сифатли, бозорбоп мева маҳсулотларни етиштириш билан бозорларимизда нарх-навони асоссиз ошиб кетишининг олди олинади. Шунингдек, боғлар кўпайса юртимиз дастурхони ҳам мева маҳсулотлари билан тўкин бўлади.
Ҳулкар ЭРКИНБОЕВА.
Қорақалпоқ филологияси ва журналистика факултети телерадио журналистика соҳаси 3-курс талабаси.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги