Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби Қозоғистон мунтазам чемпионати доирасидаги навбатдаги ўйинини “Актобе” жамоасига қарши ўтказди. Мазкур жамоалар ўртасидаги икки учрашув “Ҳумо арена” мажмуасида бўлиб ўтди.
«Ҳумо» илк ўйинда 2:4 ҳисобида ютқазиб қўйган бўлса, иккинчи баҳсда 3:2 ҳисобида зафар қучиб, мағлубият аламини олди. Қайд этилган ушбу натижалардан сўнг пойтахтимиз жамоаси 18 ўйинда 23 очко билан 5-поғонага кўтарилган бўлса, «Актобе» 16 ўйинда 16 очко билан 9-ўринда қолди.
Энди “Ҳумо” хоккей клуби 27-28 ноябрь кунлари “Ҳумо арена”да мусобақа пешқадами “Торпедо” жамоаси билан ўйин ўтказади. Учрашувлар маҳаллий вақт билан соат 19:30 да бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА