The Economist Intelligence Unit жаҳонинг энг йирик мегополисларидаги турар-жой, транспорт, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, алоқа ва бошқа керакли харажатлар акс этган “Жаҳонда яшаш нархи – 2020” рейтингини эълон қилди.
Рейтингда жаҳоннинг қиммат шаҳарлари рўйхатида ҳамон Гонконг ва Сингапур бўлиб қолмоқда, аммо бу йил улар сафига Япониянинг Осака шаҳри ҳам қўшилди.
Яшаш учун энг арзон шаҳарлар орасида Ўзбекистон пойтахти Тошкент ва Қозоғистонда катталиги жиҳатдан иккинчи ўринда турувчи Олмаота шаҳарлари ҳам бор. Бу шаҳарларда яшаш Буэнос-Айрес, Покистоннинг Карачи, Венесуэланинг Каракас ёки Ҳиндистоннинг Бангалорига қараганда анча арзон экан.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, Тошкент ва Олмаотада озиқ-овқат маҳсулотлари анча арзон. Масалан, Тошкентда бир килограмм нон атиги 1,05, Олмаотада 0,96 доллар туради, рейтингда қўшни турган Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида нон 3,32 доллардир. Ўзбекистон ва Қозоғистонда хизматлар, масалан, сартарош ва кийим-кечак ҳам арзон.
ЎзА