Микрокредит ва микроқарз миқдорлари оширилди

“Микромолиялаш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги “Huquqiy axborot” телеграм канали хабар берди.

Унга кўра, қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 300 миллион сўмдан ошмайдиган суммада микрокредит берилади.(Илгари БҲМнинг 1000 баравари (223 миллион​ сўм) миқдоридан ошмайдиган суммада берилган)Шунингдек, жисмоний шахсларга 50 миллион​ сўмдан ошмайдиган миқдорда микроқарз берилиши белгиланди.

(Илгари БҲМнинг 100 баравари (22 миллион 300 минг сўм) миқдоридан ошмайдиган суммада берилган)

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

ЎзА