Об-ҳаво: ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, эрталаб ва кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан эса бошлайди. Кечаси 12-14, кундузи 20-22 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13 кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан эса бошлайди. Кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 21-26 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

 

ЎзА