Ҳавонинг исишини кутаётганлар учун...

“Ўзгидромет” марказидан хабар беришларича, бугун ва эртага юртимизда жуда илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража, мамлакатимиз шимоли, жануби ва чўл зонасида 26-28 даражагача исийди.
Чоршанба куни ҳам юртимизнинг катта қисмида об-ҳаво аввалгидек ёғингарчиликсиз бўлади. Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида Каспий денгизи ҳудудидан нам ҳаво оқимининг кириши сабабли кечаси ва эрталаб айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати бир оз пасаяди ва 18-23 даражани ташкил қилади.
Пайшанба куни мамлакатимизда об-ҳавонинг қуёшли бўлиши ва ҳароратнинг 23-25 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Жума ва шанбада Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудидан яна нам ҳаво оқими киради. Натижада шимоли-ғарбий ва жануби-ғарбий туманларда 20 март куни, марказий, жанубий ва шарқий туманларда 21 март куни айрим жойларга ёмғир ёғади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Шу кунларда ҳаво ҳарорати 18-23 даражагача пасаяди.

 

ЎзА