Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ жорий йилнинг 18 февраль куни юртимизда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди.
Куни кеча эса янги тузилган вазирликнинг раҳбарияти ҳамда ҳудудий бошқарма бошлиқлигига тайинланганлар эълон қилинган эди. Таркиб тўлиқ шакллантирилди.
“Юксалиш“ умуммиллий ҳаракати улар ҳақидаги маълумотлар асосида юқоридаги инфографикани тақдим этди. Унда вазирликнинг юқори ва қуйи бўғинларида кимлар фаолият олиб бориши акс эттирилган.
ЎзА