Коронавирусга қарши самарали дори пайдо бўлди

Хитойнинг Zhejiang Hisun Pharmaceutical фармацевтика компанияси “Фавипиравир” (Favipiravir) дорисини сотишга ҳукуматдан рухсат олган, деб хабар тарқатди Reuters.

Компания ушбу дори бозорда пайдо бўлгандан кейин ҳам клиник синовларни давом эттиради.

Хитой фан ва техника вазирлиги ҳузуридаги биотехнология ишланмалари маркази директори Чжан Синьмин China.org порталида ёзишича, “Фавипиравира” синовида 70 нафар бемор иштирок этган. Дастлабки маълумотларга қараганда, препарат кутилган самарани берган. Айни пайтда яна бир қанча препаратлар шунга ўхшаш синовлардан ўтказилмоқда.

 

ЎзА