Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Гулистон Аннақиличева Нукус шаҳридаги «Амударё» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли вакиллари, маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, оналар, ёшлар билан учрашди.
24 – сонли мактабнинг мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишда Сенатор Гулистон Аннақиличева Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Парламентга йўлаган Мурожаати ва унда кейинги йилларга мўлжалланган устувор йўналишлар тўғрисида маъруза қилди.
Шунингдек йиғилишда кўп болали оналар, уйга муҳтож фуқаролар, кам таъминланган оилалар, бандлик масалаларини ҳал қилишининг давлатимиз қонунчилигида белгиланган тартиби асосида бу муаммоларни мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал қилиш масалалари юзасидан тадбирлар белгиланди.
Сенатор Президентимизнинг Парламентга йўллаган Мурожаатидан келиб чиқиб ишлаб чиққан йўл харитасидаги иш режалари ва тадбирлар асосида бундан буён маҳаллаларга, ҳар бир оилага уларнинг муаммолар ечими юзасидан мунтазам келиб туриши юзасидан келишиб олинди ва қатор саволларга жавоблар берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги