Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фондига асос солинган эди.
“Тараққиёт стратегияси” марказининг хабар беришича, бугунги кунга келиб жамғарма Оролбўйи ҳудудида лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида Норвегия, Бирлашган Араб Амирликлари, Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни ўрнатди. Норвегия 1,1 миллион евро ажратди, Европа Иттифоқи томонидан 5 миллион евро берилиши маълум қилинди.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбарининг 2019 йилнинг декабрь ойида Японияга расмий ташрифи натижаси ўлароқ, кунчиқар мамлакат Оролбўйи ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун 3,2 миллион АҚШ доллари миқдори маблағ ажратди.
ЎзА