14 январь – Ватан ҳимоячилари куни
Пойтахтимиздаги «Халқлар дўстлиги» саройида Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.
Бу ерга сенаторлар, депутатлар, ҳукумат аъзолари, аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари, ота-оналар, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ҳамда халқаро ташкилотлар ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари таклиф қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табригини мудофаа вазири Б. Қурбонов ўқиб эшиттирди.
А.Мусаев, ЎзА