Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида “Нукус Сити” лойиҳасининг қурилиш ишлари бошланди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Нукус шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи П.Турешов, қурилиш ташкилотлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Нукус шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи П.Турешов, қурилиш ташкилотлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Нукусда қад ростлаётган “Нукус city” шаҳарнинг энг сўлим масканларидан бирига айланади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, дастлабки йили 2 та 7 қаватли ва 2 та 16 қаватли уй-жой қурилиши режалаштирилган. Келажакда улар қаторидан бир қанча кўп қаватли тураржойлар ва виллалар, замонавий савдо мажмуалари, меҳмонхоналар, офислар ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари ўрин олади. Қурилиш ишлари бош пудратчи “Уй-жой қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилади.
Шу куннинг ўзида 7 ва 16 қаватли уй-жойнинг тамал тоши қўйилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА