Жорий йилнинг 14 декабрь куни ижтимоий тармоқларда “Одамлар пул тўлаш учун ҳам МИБда навбатда турибди” номли жойлаштирилган хабар юзасидан Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси расмий изоҳ берди.

 

Мазкур хабарда, “Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидан фуқаролар тўловларни амалга ошириши учун Мажбурий ижро бюросида навбатда кутаётгани ва тўлов кассаларини кўпайтириши сўраб мурожаат этган.

Аниқланишича, Хўжайли туманида 23 мингдан ортиқ энергия ресурслари истеъмолчилари мавжуд бўлиб, Бюронинг Хўжайли туман бўлимида АТИБ “Ипотека банк”нинг Қорақалпоғистон Республикаси филиалига қарашли 20-сонли жамғарма кассаси жойлашган бўлиб, ушбу касса ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 га қадар банк томонидан бириктирилган ходим аҳолининг тўловларини қабул қилиб келмоқда, банк кассасига қўшимча равишда 3 нафар давлат инспектори кундалик аҳоли билан ишлаб, уларнинг қарздорликарини аниқлаб, тўловларни қабул қилмоқда.

Ҳақиқатдан ҳам, Бюронинг Хўжайли туман давлат инспекторларининг истеъмолчилар ҳисоблагичлари кўрсаткичларини кўрикдан ўтказиш даврида, бажарилиши мажбурий бўлган талабномалардаги аниқланган қарздорликлар ҳаққонийлиги бевосита истеъмолчилар иштирокида ҳисоб-китоб қилиниши учун ҳам баъзи ҳолларда, навбатда туриб қолиш ҳоллари ҳам кузатилмоқда.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 3 декабрь куни  Бюронинг Хўжайли бўлими томонидан туманидаги маҳаллаларда сайёр кассаларни, ташкилот ҳамда муассасаларда тўлов банкоматларини жорий этиш ҳақида “Агробанк” ва “Халқбанк” ларнинг туман филиалларига таклиф киритилган.

Таклифга биноан жорий этилган ташкил этиладиган  қўшимча сайёр кассалари ва банкоматлар орқали тўловни амалга ошириш бўйича сифатли хизмат кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.