Жорий йилнинг июль ойида Тахтакўпир тумани «Қараой» ОФЙ ҳудудида ташкил топган «BARNO-TEKSTIL-PLYUS» масъулияти чекланган жамияти қошида текстил корхонаси иш бошлади.
«Ўзпахтасанаат» АЖ томонидан қурилган енгил конструкцияли тикув-трикотаж биноси «JAYXUN BARAKA CHEVARLARI» МЧЖ томонидан 5 йил муддатга 10 фоиз ставка билан жами 1 млрд. 823 млн. сўмлик лизинг шартномаси асосида «BARNO-TEKSTIL-PLYUS» МЧЖга берилди ва корхона 70 дона тикув машинаси билан таъминланди.
Шунингдек, АК «Халқбанк» туман филиали томонидан тайёр тикувчилик маҳсулотларини олиш учун 120 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.
Бугунги кунда корхонада 45 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди.
Е.Қаноатов, ЎзА