Мажбурий ижро  бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ташаббуси билан Нукус шаҳри марказида жойлашган “Деҳқон бозори” да савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Савдо ярмаркасида Ўзбекистон Республикаси Вазилар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июльдаги “Давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 200-сонли қарорига асосан давлат даромадига ўтказиши белгиланган Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари иш юритувидаги суд ҳужжатлари бўйича моддий товар бойликлар сотувга чиқарилади.

Мазкур савдо ярмаркасига Амударё ва Чимбой туманидан,  Нукус шаҳридаган “Мустафа” ҲК, “Надира саубетли” МЧЖ ва “Ражи Гулчи” МЧЖ ҳамда Қўнғирот туманининг Қозоғистон билан чегарадош ерида жойлашган “Айжариқ-Ақберди” МЧЖ лар томонидан ушбу савдо ташкилотларида қолдиқда бўлган товар моддий бойликлари олиб келинди.

Эслатиб ўтамиз, савдо ярмаркаси 21 сентябрдан 1 октябрга қадар давом этади.