Келгуси ҳафта давомида ҳам жазирама иссиқ об-ҳаво кузатилади

Гидрометеорология хизмати маркази 9-12 июль кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27, кундузи 9-10 июлда 35-40, 11-12 июлда 36-41 даража иссиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди.​ Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди.​ Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

 

ЎзА