Миллий гвардия қўриқлаш хизмати низоми тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 январдаги қарорига асосан Қўриқлаш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги таркибидан Миллий гвардия таркибига ўтказилди.
Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Миллий гвардияга ўтказилганлиги муносабати билан уларнинг хизмат олиб бориш фаолиятига доир вазифалари, шунингдек, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июлдаги 555-сонли «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати ҳақида низом тасдиқланди.

 

ЎзА