Буни амалга ошириш жуда оддий. Яъни фуқаро Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жамғариб бориладиган пенсия иштирокчиси сифатида тизимдан рўйхатдан ўтиши имконияти яратилди.
Шунингдек, эндиликда Сиз Халқ банкининг расмий веб-сайти – xb.uz орқали жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олинганлигингиз тўғрисида ҳамда маблағлар ҳаракати бўйича маълумотнома олишингиз мумкин.
Ушбу маълумотнома сизни жамғариб бориладиган пенсия тизим иштирокчиси эканлигингизни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Халқ банки – халқ хизматида.
ЎзА