Узоқ йиллардан буён юртимизда “General Motors Oʻzbekiston” акциядорлик жамияти номи остида фаолият кўрсатиб келаётган корхона тез орада янги ном билан атала бошланади.
Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра эндиликда “GM Oʻzbekiston” АЖ “UZAUTO MOTORS” акциядорлик жамияти деб ўзгартирилади.
Бу хабарни “Ўзавтосаноат“ АЖ ходими тасдиқламаган бўлса-да, аммо инкор ҳам қилмади.
Жамият қандай ном билан юритилиши расман эртага эълон қилинади.
ЎзА