ДИҚҚАТ! Қалбаки пахта ёғидан сақланинг, унинг таркибида совун қолдиғи мавжуд

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси огоҳлантиради.
Ҳурматли истеъмолчилар, ўсимлик мойи харид қилишда унинг қуйидаги жиҳатларига эътибор қаратишингизни сўраймиз.
Фақатгина саноат усулида қадоқланган ва савдога чиқарилган ўсимлик мойини сотиб олинг. Унинг ёрлиғида давлатнинг, ишлаб чиқарувчи корхонанинг номи, товар белгиси, ҳақиқий оғирлиги ёки ҳажми, нави, тури, қадоқланган санаси, стандарт белгиси кўрсатилиши шарт.

Ёрлиқдаги барча маълумотлар аниқ ва равшан кўриниши зарур. Шуни унутмангки, ёғ-мой маҳсулотлари мажбурий сертификатланади.
Харид қилаётган маҳсулот сифатига ишонч ҳосил қилиш учун сотувчидан унинг мувофиқлик сертификати ҳамда маҳсулотга тегишли бўлган бошқа маълумотларни талаб қилишга ҳақлисиз.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Фарғона вилоятида пластик идишларда қадоқланган “Antiqa olam” пахта ёғи таркибида совун қолдиғи мавжудлиги, кислота миқдори ҳам меъёрдан ортиқлиги аниқланганди.
Без названия.jpg

 

ЎзА