2019 йил 1 июлдан ОТМ ўқитувчилари маоши ошади.
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ходимлари, профессор-ўқитувчилар таркиби ҳамда бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари оширилган миқдорларда тўланади, дейилади “Ҳуқуқий ахборот” каналининг бу ҳақдаги эслатмасида.
ЎзА