“Ҳумо арена” спорт саройида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтмоқда

Пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” спорт саройида 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан тантанали тадбир бошланди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, турли соҳаларда улкан ютуқларни қўлга киритиб, юртимиз шуҳратини дунёга танитаётган, ҳар жабҳада фаол ёшлар қатнашмоқда.
Президентимизнинг Ўзбекистон ёшларига йўллаган байрам табригини Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ўқиб эшиттирди.

 

ЎзА