Кун тарихи

17 май – Бутунжаҳон электр алоқаси ва ахборот жамияти куни.
1865 йил Халқаро телеграф иттифоқи ҳозирги Халқаро электр алоқаси иттифоқи ташкил этилганлиги муносабати билан 17 май санаси “Халқаро электралоқа куни” сифатида йил тақвимига қайд этилган.Шунингдек, БМТнинг 2006 йил 27 март куни ушбу санада“Ахборот жамияти куни”ни нишонлаш юзасидан резолюцияси қабул қилди. Кейинчалик, 2006 йилда Халқаро электр алоқаси иттифоқи ташаббуси билан17 май санаси йил тақвимида “Бутунжаҳон электр алоқаси ва ахборот жамияти куни” сифатида муҳрланди.
Шунингдек, ушбу санада “Халқаро гомофобия хасталигига қарши курашиш куни”, Аргентинада “Денгиз ҳарбий кучлари куни”,Норвегия ва Нигерияда “Конституция куни”,Канадада “Фуқаролик куни”,Кубада “Аграр ислоҳотлар куни”,Германияда “Оталар куни” кенг нишонланади.
17 май санасининг тарихга муҳрланган муҳим воқеалари
  • 1642 йил. Канаданинг Монреал шаҳрига асос солинди.
  • 1656 йил. Россия Швецияга қарши уруш эълон қилди.
  • 1814 йил. Норвегия қироллиги конституцияси қабул қилинди.
  • 1865 йил.Халқаро телеграф иттифоқи ҳозирги Халқаро электр алоқаси иттифоқига асос солинди.
  • 1916 йил. Англия тарихида илк бор йилнинг баҳор фаслида ёз мавсумига ўтилди.
  • 1928 йил.АмстердамдаIX Олимпиада ўйинлари бошланди.
  • 1995 йил. Жак Ширак Франция президенти этиб тайинланди.
  • 1996 йил. Бухорода Ўзбекистон фанлар академиясининг илмий маркази очилди.

 

З.МИРЗАБОЕВА тайёрлади, ЎзА