Тошкентда ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдулла Азимов яккалик йўналишининг кўпкураш дастурида 82.431 балл жамғариб, “Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди ва мазкур спорт тури бўйича янги чаҳифа очди.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, А.Азимов мусобақада учинчи ўринни эгаллади. Бироқ биринчи ва иккинчи ўрин эгалари ҳисобида Олимпиада йўлланмаси бўлгани боис лицензияси йўқ атлетлар орасида энг юқори натижа қайд этган спортчимизга “Париж-2024”йўлланмаси берилди.
Шу тариқа, спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси тарихида биринчи бор Олимпия ўйинларининг учта йўлланмасига сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА