Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус тумани «Саманбой» овул фуқаролар йиғини ҳудудида янги бунёд этилган 4-умумтаълим мактаби жорий ўқув йили бошида фойдаланишга топширилди.
200 га яқин ўқувчини бағрига олган муассасада замонавий шароитлар яратилган. Синфхоналар, лаборатория, компьютер хоналари зарур ўқув жиҳозлари ва кўргазмали қуроллар билан таъминланган. Фан ва спорт йўналишидаги 20 дан зиёд тўгаракда ўқувчилар дарсдан ташқари бўш вақтини мазмунли ўтказмоқда.
Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА