АҚШнинг Япониядаги ҳарбий базасида портлаш содир бўлган. Бу ҳақда ТАСС “ Kyodo” га асосланиб хабар беради.
Қайд этилишича, бегона шахслар Окинава оролининг жанубий қисмида жойлашган Кэмп-Дзукэран базаси тўсиқларини бузиб, ичкарига киришга муваффақ бўлган. Шундан сўнг босқинчилар базадаги газ баллонини портлатган. Ҳодисада ҳеч ким жабр кўрмаган.
Хабарда аниқлик киритилишича, Кэпм-Дзукэран базасида АҚШ денгиз пиёда кучлари штаби жойлашган.
ЎзА