Аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари ва давлатнинг стратегик захирасини шакллантириш учун мўлжалланган пахта мойининг нархлари давлат томонидан тартибга солинмайди.
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (229-сон, 18.03.2019 й.). Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эндиликда қуйидаги товарларнинг нархлари давлат томонидан тартибга солинмайди:
• аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари ва давлатнинг стратегик захирасини шакллантириш учун мўлжалланган пахта мойи;
• шулха ва пахта чигити шроти.
ЎзА