Ҳоким истеъдодли қизлар билан учрашди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудуддаги истеъдодли қизлар билан учрашув ўтказди.
Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол улғайтириш, истеъдод ва салоҳиятини тўлақонли намоён этиши учун барча шароит ва имкониятлар яратиб берилган. Хусусан, Зулфия номидаги Давлат мукофоти танлови кўплаб ёш истеъдод соҳибаларини юзага чиқариш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Андижон вилояти ҳокими ана шу танловнинг вилоят бўйича саралаш босқичида фаол иштирок этган қизлар билан учрашди.
5.jpg
1-faqat saytga.jpg
– Биз, ёшларга кўрсатилаётган эътибордан беҳад мамнунмиз, – дейди Андижон давлат университети қошидаги академик лицей ўқувчиси Холида Ҳасанова. – Учрашув мени янада фаол бўлишга, фақат аъло баҳоларга ўқишга ундайди. Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан.
4-faqat saytga.jpg
6.jpg
Дарҳақиқат, айни пайтда вилоятдаги барча таълим муассасаларида “Зулфияхоним издошлари”, “Иқтидорли қизлар”, “Қизларжон” клуб ва тўгараклари фаолият кўрсатмоқда. Натижада ёш истеъдод соҳибалари сафи, улар томонидан қўлга киритилаётган ютуқлар йилдан-йилга ортмоқда.
Учрашувда вилоят ҳокими ёш истеъдод соҳибаларига диплом ва эсдалик совғалари топширди.

 

Фахриддин УБАЙДУЛЛАЕВ, Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА