Қатар – Ўзбекистон ҳамкорлик музокаралари бўлиб ўтди

4 март куни Доҳа шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Қатар Ташқи ишлар вазири Султон бин Саад ал-Мурейхий билан учрашди.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, муносабатларнинг истиқболли режалари ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.
Музокараларда томонлар сўнгги вақтларда икки томон ҳамкорлик муносабатлари тез суръатларда ривожланиб бораётганини қайд этиб, ташкил этилган ушбу учрашув муносабатларни мустаҳкамланишига хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.
Суҳбатда Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини юзасидан ҳам фикр алмашилди.​

 

ЎзА