Кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди

«РИА Новости»нинг маҳаллий идора маълумотларига асосланиб хабар беришича, бугун тонгда Қозоғистоннинг Жамбил вилояти марказида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида портлаш содир бўлган. 
Хабарда қайд этилишича, фавқулодда ҳодисада камида икки киши ҳалок бўлган. Ҳозирда портлаш сабаблари ўрганилмоқда. Ҳодиса жойида тезкор хизмат мутахассислари, психологлар иш олиб бормоқда.​​​​

 

ЎзА