Россия раҳбарияти бу натижани қўллаб-қувватлайди​

Москва АҚШ ва Шимолий Корея музокаралари Корея ярим оролидаги қуролсизланишга ҳисса қўшса, саммит якунларини олқишлайди. Бу ҳақда Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков фикр билдирган. 
Агар Трамп ва Ким Чен Ин учрашуви Шимолий Корея ядро қуролига оид муаммони бартараф этишга хизмат қилса, бу Корея ярим оролидаги кескинликни юмшатади.
«Россия раҳбарияти бу натижани қўллаб-қувватлайди», деди Песков.
Маълумот учун, бугун Ханойда Трамп Ким Чен Ин билан учрашади.​​

 

ЎзА