Трамп АҚШнинг ўн олти штати томонидан судга берилиши мумкин

АҚШнинг ўн олти штати Президент Доналд Трампнинг миллий фавқулодда декларациясига мамлакатнинг Мексика билан чегарасида девор қурилишига қарши даъво аризаси билан судга мурожаат қилди.

Калифорния Бош прокурори Хавер Беркернинг баёнотида келтирилишича, Трамп маъмурияти ҳаракатлари мамлакат Конституциясига зид.

“Президент Трамп қонунларга ҳурмат билан қарамаяпти, – деди Беркер. – У чегара инқирози йўқлигини билади, унинг фавқулодда декларацияси ноқонуний эканини билади ва у бу иш судда кўриладиган бўлса, ютқазиши мумкинлигини ҳам тан олади”.

Шунингдек, Беркер бундан аввалги нутқларида мамлакат шундай ҳам ҳарбий соҳа, фалокатлар пайтида ёрдам ва бошқа мақсадларга кўп пул сарфлаётгани ҳақида айтиб ўтган эди.

Калифорния штатининг Президент идорасига қарши даъво аризасига Колорадо, Коннектикут, Делавер, Гавайи, Иллинойс, Мейн, Мериленд, Мичиган, Миннесота, Невада, Нью-Жерси, Нью-Мексико, Нью-Йорк, Орегон ва Виржиния штатлари прокурорлари қўшилган.

 

ЎзА