Олимлар: Яқин 50 йил ичида хавфли астероид Ер билан тўқнашиши мумкин

Яқин 50 йил ичида “Апофис” астероиди сайёрамиз билан тўқнашиши мумкин. Санкт-Петербург университети олимларининг фикрича, айнан шу муддатда астероид ҳаракат траекторияси Ер билан кесишиш эҳтимоли бор. 
«Россия 24» нинг қайд этишича, университет олимлари 2029 йилда осмон жисми сайёрамизга хавфли яқин масофода учиб ўтишини тахмин қилмоқда. Бу Ер билан Ой ўртасидаги масофадан 10 марта яқиндир.
Аввалроқ, НАСА мутахассислари ҳам Ернинг астероид билан тўқнашуви ҳавфи ҳақида маълум қилишган бўлсада, эҳтимолий ҳалокатнинг аниқ муддатини мунтазам олдинга суриб келишаётган эди.
Маълумот ўрнида «Апофис» астероидининг диаметри 325 метрдан иборат. Ушбу осмон жисми 2004 йилда аниқланган бўлиб, ўшанда кашфиёт одамлар ўртасида катта саросима келтириб чиқарган эди. Олимлар ҳисоб-китобига кўра, унинг Ер билан тўқнашув эҳтимоли 2,7 фоизни ташкил қилади.

 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА