Дзюдо бўйича 2 карра жаҳон чемпиони, 3 карра Олимпия ўйинларининг совринли ўрин эгаси, Ўзбекистон Республикасига хизмат кўрсатган спорт устаси, «Ўзбекистон ифтихори» кўкрак нишони соҳиби, халқаро даражадаги спорт устаси Ришад Собиров Нукусда меҳмонда бўлиб, яқинда фойдаланишга топширилган янги спорт мажмуасида дзюдо билан шуғулланувчи ёшларга маҳорат дарсларини ўтказди.

Дарс жараёнида у ҳар хил амаллар, техникалар, тактикаларни кўрсатиб, қай ерда қанақа усулни қўллаш кераклигини, рақибларига қандай қилиб босим ўтказиш усулларини, қийин ҳолатлардан чиқиб кетиш йўлларини ўргатди.

Сўнг Р.Собиров Нукус Олимпия заҳиралари коллежида ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида спортчи ёшлар билан учрашди.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги