Қанликўлда 20 патронаж ҳамширага велосипедлар совға қилинди

Қорақалпоғистон Республикасининг Қанликўл туманида қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктларининг олис ҳудудлардаги фуқароларнинг соғлигини назорат қилиб борадиган 20 нафар патронаж ҳамширасига велосипедлар совға қилинди.
Ушбу тадбир ҳамшираларнинг ишини осонлаштириш ва хизмат сифатини яхшиланишига қаратилгани билан аҳамиятлидир.​​

 

ЎзА