Экспертлар бир нечта парамертлар бўйича 40 дан зиёд овқатланиш рационларини таҳлил қилиб, улар ичида энг маъқули “Ўртаер денгизи диетаси” деган хулосага келган. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу диета тана вазнини камайтириш билан бирга қон-томир касалликлари хавфининг олдини олади. Бундан ташқари, мазкур диета жуда оддий ва хавфсиз, соғлом овқатланиш талабларига жавоб беради.
“Ўртаер денгизи диетаси” кўп миқдорда мева-сабзавотлар, дуккакли ва уруғли ўсимликлар, ёнғоқ, йирик тортилган ундан тайёрланган нон, макарон маҳсулотларини истеъмол қилишни ўз ичига олади. Шу билан бирга лаҳм гўшт истеъмолини камайтириш, балиқ, денгиз маҳсулотларидан тайёрланган таомларни кўпроқ тановул этиш тавсия этилади.