Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак, деган нақл бор. Бир-бирига меҳр-мурувват кўрсатиш халқимизга хос фазилат. Меҳрга муҳтож болалар ҳолидан хабар олиш эса ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарз.
Янги йил байрами муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Мажбурий ижро бюроси Тахиатош тумани бўлими ходимлари тумандаги “Болалар уйига” ташриф буюрди ҳамда ширинтойларга МИБ ходимлари номидан янги йил совғалари топширилди.
– Совғаларни топширар эканмиз, беғубор ўғил-қизларнинг кўзидаги қувончни кўриб, қалбимиз яшнаб кетди, – дейди бюро инспектори Бахит Қабулова.
Тадбир якунида болажонлар томонидан тақдим этилган концерт дастури йиғилганлар қалбига олам-олам қувонч бағишлади.
Есимхон Қаноатов, ЎзА