1.jpg
Ашурали Жўраев 1956 йил 8 августда Навоий вилоятининг Кармана туманидаги Жалойир кишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист (1999). Абдулла Қодирий номидаги Тошкент Давлат маданият институтини тамомлаган (1978). 
«Тошбақалар пойгаси» (1986), «Юрак бўронлари» (1989), «Ўқ узган ким?» (1994), «Сенга кўнгил берсам» (1999), «Дил гавҳари» (2001), «Танимадинг-а?» (2005) каби китоблари нашр этилган.​ 
Ижодкор бугунги кунда ҳам халқимизга хизмат қилиб келмоқда. Ашурали Жўраев қаламига мансуб ижод намуналаридан бирини тақдим этамиз.

 

СОДДАЛИК 1.jpeg

 

Рамазон Ботир бир жиноят устида қўлга тушди. Терговчи сўроқ жараёнида унга озгина дўқ қилиб, қулоғига салгина чертган эди, қўрқиб кетган Рамазон Ботир ўзини оқлашга тушди:
– Нега мени урасиз, акажон? Мен қилиб юрган бу ишларни қўшниларимиз Зафар аканинг ўғиллари, яна бир қўшнимиз Муҳиддин ҳам қилади-ку. Нега уларга индамай мени урасиз?
Рамазон Ботир ўзини оқлаш баҳонасида қўшниларини сотиб қўйганини билмай қолди. Эҳ, ўзбекча соддалик қурсин!

 

ЎзА