Жорий йилнинг 15-18 октябр кунлари Юнон-рум кураши бўйича Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақасида республикамиз спортчилари битта олтин, иккита кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритди.
Мусобақада 60 килограмм вазн тоифасида Турабек Тиркашев барча рақиблари устидан ғалаба қозониб, биричи ўринни эгаллади. Шунингдек, 97 килограмм вазн тоифасида Сардар Шерикбаев иккинчи, ушбу вазн тоифасида Умар Қалдыбеков, 55 килограмм вазн тоифасида Султанбек Жийемуратов, 82 килограмм вазн тоифасида Айбек Арысланбаев учинчи ўринларни қўлга киритди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги